

"Қаймоқранглилар" 5:2 ҳисобида йирик ғалабага эришишди, гарчи дастлабки бўлимдан сўнг ҳисоб 1:2 кўринишини олган бўлса ҳам.
"Иштирокимизни идеал дейиш қийин. Ҳимояда икки қўпол хатога йўл қўйдик, аммо бизга мухлислар жуда ҳам ёрдам беришди. Ҳужумимизга келсак, бу борада бизда ақлбовар қилмас имкониятлар бор. Аммо, ҳимояда ҳам юқори даражада ўйнашимиз керак. Балансга етиш керак", - дейди италиялик мутахассис.
Ўйинда Карим Бензема хет-трик қайд этди. Қолган голларга Камавинга ва Винисиус муаллифлик қилди.



