ПСЖ ва "Реал" собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти ушбу икки жамоа учрашуви ҳақида фикр билдирди.
"Ўйлашимча ПСЖ тўпга эгалик қилишга эътибор беради, "Реал" эса қарши ҳужумларда омадини қидиради. Улар қарши ҳужумда жуда хавфли. Ҳимояда кучли ўйин кўрсатадиган "Реал"нинг ҳужум чизиғида баъзи муаммолар бор" - дейди Анчелотти.