Анчелотти: “Реал” тўғри йўлда”
27 фев 2022 08:00
Янгиликлар
Анчелотти: “Реал” тўғри йўлда”
Ла Лига 26-турида “Райо Вальекано” устидан қозонилган ғалаба (1:0)дан сўнг, “Реал” устози Карло Анчелотти ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Жуда мамнунман, тўғри йўлдамиз. Балки, хато ўйлаётгандирман, аммо бугун ҳеч қандай негатив ҳолатни кўрмадим.
Бугун Куртуа туфайли ғалабага эришдик, деб айтсак хато бўлади. Ғалаба қозондик, чунки яхшироқ ўйнадик ва бунга лойиқ эдик.
Охирги учрашувларда Винисиус Жуниор ишига бўлган яхши муносабати сабаб биз учун муҳим футболчига айланди. Айнан унинг ўзи бугун гол урди.
Иккинчи сариқ карточкани олиш хавфи туфайли Каземирони алмаштирдим. Вальверде ва Родриго эса қизғин паллада захирадан тушиб, ўйинга яхши киришиб кетишди”, дейди италиялик мутахассис.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Фикрлар