
"Ўтган мавсумдаги муваффақият - бу янги даврнинг бошланиши. Биз иккита соврин ютдик. Бу биз учун жудаям муҳим. Навбатдаги мавсумда таркибимиз рақобатларга шай. Ғалабага бўлган ҳохиш ва истагимиз сақланиб қолинган.
Янги мавсумда янада муваффақиятли иштирок этишимизга ишонаман. Чунки, таркибни кучайтириш йўлида сезиларли ишлар амалга оширдик", - дейди италиялик мураббий.