Анчелотти: "Ўтган мавсумдаги муваффақиятлар "Реал"да янги даврнинг бошланишидир"

Aziz Tukhtamuradov
25 июл 2014, 14:47
"Реал" жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти жамоасининг янги мавсмдаги вазифалари ҳақида гапириб ўтди.

"Ўтган мавсумдаги муваффақият - бу янги даврнинг бошланиши. Биз иккита соврин ютдик. Бу биз учун жудаям муҳим. Навбатдаги мавсумда таркибимиз рақобатларга шай. Ғалабага бўлган ҳохиш ва истагимиз сақланиб қолинган.

Янги мавсумда янада муваффақиятли иштирок этишимизга ишонаман. Чунки, таркибни кучайтириш йўлида сезиларли ишлар амалга оширдик", - дейди италиялик мураббий.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru