Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади
04 сен 2025 12:00
Янгиликлар
Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти "Сантос" форварди Неймарнинг яқинлашиб келаётган учрашувлар учун миллий жамоага чақирилмагани ҳақида фикр билдирди.
9 ва 14 сентябрда бразилияликлар Чили ва Боливияга қарши майдонга тушади. Ҳозирда 33 ёшли Неймар Саудия Арабистонидан қайтгач, ватанида тўп тепмоқда.

"Бу техник қарор, бу Неймарнинг соғлиғи билан боғлиқ эмас. Албатта, истеъдод жиҳатидан Неймар кўпчиликдан устун, аммо биз кўп омилларни ҳисобга оламиз. Бразилия термасига даъвогар тахминан 70 нафар футболчи бор. Муҳими – мувозанатни сақлаш", – дея Анчелоттининг сўзларини келтирди инсайдер Альфредо Педулла сайти.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия ЖЧ саралаш босқичи доирасида эртага Чили билан, 10 сентябрь куни Боливия билан баҳс олиб боради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!
Фикрлар