

“Улар биздан кўра яхшироқ ўйнашди. Рақиб буни яхшироқ уддаласа, ғалабага лойиқ бўлади.
Жамоани анча янгиланганини кўрмоқдаман. Учрашув натижаси эса жисмоний ҳолат билан боғлиқ муаммолар туфайли эмас. 2-таймда жуда қаттиқ ҳаракат қилдик. Охиригача курашдик”, дейди Карло Анчелотти.
Эслатиб ўтамиз, мадридликлар айни вақт турнир жадвалида 38 очко билан пешқадам “Барселона” билан бир хил натижа қайд этиб турибди. Каталонияликлар ўз учрашувини бугун тунда Мадридда “Атлетико”га қарши ўтказади.


