Анчелотти журналистга: "Сизгача бу матбуот анжумани Килиан ҳақида савол берилмаган биринчиси бўлиши керак эди"

Aslanov Jasurbek
10 дек 2024, 02:16
Карло Анчелотти Килиан Мбаппе ҳақидаги саволга ҳазиломус жавоб берди.

"Аталанта"га қарши Чемпионлар лигаси ўйинидан аввал "Реал" бош мураббийи матбуот билан мулоқот қилаётган эди.

- Нима деб ўйлайсиз, кечаги интервью Мбаппе атрофидаги шов-шувларни тўхтата оладими?

- Сизгача бугунги матбуот анжумани Мбаппе ҳақида савол берилмаган биринчиси бўлиши керак эди (кулади)!

Килианнинг аҳволи яхши, у ўсишда давом этяпти. Шунчаки унга футболчига керак бўлган ишонч бердим. Эртанги баҳс жуда муҳим аҳамият касб этиши мумкин" - деди Анчелотти.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: As

Сўнгги янгиликлар

Барча ›