

1:1 ҳисобида якунланган ўйиндан сўнг, италиялик мутахассис мухлисларга бармоғини кўрсатди. Анчелоттининг сўзларига кўра, мухлислар унга тупургани туфайли у шу ишни бажарган. Воқеа кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди ва Бундеслиганинг баъзи мураббийлари бу борада ўз фикрларини билдиришди. Аксарият мутахассислар Анчелоттини қўллаб-қувватлади.
Бу иш бўйича қарор немис футбол иттифоқи томонидан чиқарилиши мумкин.


