

"Менда Чемпионлар лигасида тўртинчи маротаба ғолиб бўлиш истаги бор. Бу сафар турнир кўплаб сабаблар туфайли жуда қийин бўлади. Йирик инглиз клублари пойгага қайтишмоқда - "Челси", "Манчестер Юнайтед". "Барселона" ва "Бавария" аввалги даражага қайтиш мақсадида. "Ювентус" қўлдан бой берилган финаллардан сўнг турнир ғолибига айланмоқчи. "Реал" эса Чемпионлар лигасида кетма-кет учинчи маротаба ғолиб чиқиш ниятида.
Бу жамоалар ва ПСЖнинг минимум мақсади - ярим финал. Уларнинг барчаси кучли тўртликда бўлмоқчи. Чемпионлар лигасида ҳали бундай рақобат бўлмаган" - дейди Анчелотти.

