

"Реал Мадрид" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Жуд Беллингемнинг ўйини ҳақида гапирди.
"Беллингем 20 та гол уриб, сюрпризга айланди. У энди ўз ишини қилишни бошлади.
Жуд – ҳужумкор ярим ҳимоячи, плеймейкер. У марказий ҳужумчи эмас. Маҳсулдорлик тушди, аммо унинг ўйини эмас.
Беллингемга нимадир етишмаяпти дея олмайман. У шунчаки гол урмаяпти, холос. Бу ҳам вақтинчалик", -дейди Карло Анчелотти.



