

Мураббий дастлаб жароҳат олиб майдонни тарк этган Винисиус Жуниор ҳақида гапирди.
«Винисиус Жуниор тиззасидан шикастланди. Хавотирли ҳеч нарса йўқ, бир неча кун ичида сафга қайтса керак. У кейинги ўйинни дисквалификация туфайли ўтказиб юборади ва Испания кубоги финалидан олдин тайёр бўлади.
Жамоа барчаси ҳал бўлди деб ўйинни тўхтатиб қўйгани мени жаҳлимни чиқарди. Шогирдларим 3:0 ва 4:1 ҳисобида олдинда борганида шундай бўлди, бу биз учун огоҳлик қўнғироғи бўлиши керак. Босимни камайтирсак гол ўтказиб юборяпмиз», – деди «Реал» бош мураббийи DAZN телеканалига.




