UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Арал" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:00Ван Дейк "Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубият ҳақида: "Иккинчи голни эҳтиётсизлик туфайли ўтказиб юбордик"  5 16:31Юрген Клопп нима учун "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришни истамаган?  1 16:03Алонсо: "Реал" Мбаппега боғланиб қолганми? Мен бундай демаган бўлардим"  3 15:35"Навбаҳор"га санкция қўлланади  9 15:03Швеция терма жамоасига бош мураббий тайинланди  1 14:34Даҳшат! Ҳоланд мавсум бошидан бери АПЛдаги 11 та жамоадан кўпроқ гол урди  4 14:05Педри: "Биздан кутилаётган даражани кўрсатолмаяпмиз"  1 13:33"Реал" собиқ футболчиси инсультни бошдан ўтказди  0 13:04ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" баҳсига ҳакамлар тайинланди  5 12:35Ўзбекистонда трансфер ойнаси қачон очилади?  4 12:08Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Нефтчи" – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулосасини эълон қилди  23 11:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппинга йўл олади  0 11:11Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди  3 10:55Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди  5

Ана холос, Шайх Салмоннинг бир ўзи қолди Янгиликлар

Ана холос, Шайх Салмоннинг бир ўзи қолди

Шу йилнинг 6 апрель куни ОФК президентлиги учун сайлов бўлиб ўтади.

ОФК президентлиги учун номзодлар уч нафар эди. Булар - амалдаги президент Шайх Салмон Иброҳим бин Халифа (Баҳрайн), Муҳаммад Ал Ромаити (БАА) ҳамда Сауд Ал Моҳаннади (Қатар). 

Март ойи ярмида амирлик фуқароси Муҳаммад Ал Ромаити сайловда қатнашмаслиги ҳамда ўз номзодини қайтариб олгани ҳақида хабар бергандик. Энди бўлса қатарлик Сауд Ал Моҳаннади ҳам сайловда иштирок этишдан воз кечди. 

Эндиликда президентлик учун курашда фақат Шайх Салмоннинг бир ўзи қолди ва 6 апрель куни унинг яна тўрт йил муддатга сайланиши маълум бўлди. ОФКга аъзо 47та ассоциациядан 40таси аллақачон ўз овозини амалдаги президентга бериб бўлган. 

Сауд Ал Моҳаннади ўз номзодини қайтариб олгач, Қатар футбол ассоциацияси расмий сайти орқали шундай деди: "Мен шахсан, шу билан бирга Қатар ФА ҳам Шайх Салмон номзодини қўллаб-қувватлаймиз. Ўйлайманки, ҳозирги президент бошчилигида Осиё футболи кўзланган мақсадга эришади". 

Араб футбол сайтларининг ёзишича, қатарлик Сауд Ал Моҳаннади ОФК президентлиги учун курашдаги рақобатчиси Муҳаммад Ал Ромаити ўз фикридан воз кечганидан сўнг шундай қарорга келган. 

Рейтинг: -26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика