UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Кэррик: "Магуайр МЮ учун керак"  0 00:33Акмал Рустамов: "Пахтакор"нинг омади келди"  0 00:15Камолиддин Тожиев: "Таркибимизда 20та асосий футболчи бор. Рақиб 10 киши бўлиб ҳимояланди"  1 23:55Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Коняспор"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  48 23:31Самвел Бабаян: "Бугунги баҳсда 60 фоиз ўз даражамизни кўрсатдик"  18 23:10Суперлига. "Андижон" – "Сўғдиёна" 4:0   1 22:52Асенсио "Хетафе"га қарши ўйнамайди  2 22:28Деку: "Ньюкасл" - қийин рақиб"  14 22:12Иван Бошкович: "Таблодаги ҳисоб ҳаммасини айтиб турибди"  8 21:57Андрей Шипилов: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик"  3 21:44Александр Хомяков: "Чиройли ўйинларимиз ҳали олдинда"  4 21:35Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 1:0   0 20:56Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  97 20:42Суперлига. "Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни тор-мор этди  50 20:02"Ўйин куни" — "Нефтчи" клуби билан бирга   5

Ана холос, Шайх Салмоннинг бир ўзи қолди Янгиликлар

Ана холос, Шайх Салмоннинг бир ўзи қолди

Шу йилнинг 6 апрель куни ОФК президентлиги учун сайлов бўлиб ўтади.

ОФК президентлиги учун номзодлар уч нафар эди. Булар - амалдаги президент Шайх Салмон Иброҳим бин Халифа (Баҳрайн), Муҳаммад Ал Ромаити (БАА) ҳамда Сауд Ал Моҳаннади (Қатар). 

Март ойи ярмида амирлик фуқароси Муҳаммад Ал Ромаити сайловда қатнашмаслиги ҳамда ўз номзодини қайтариб олгани ҳақида хабар бергандик. Энди бўлса қатарлик Сауд Ал Моҳаннади ҳам сайловда иштирок этишдан воз кечди. 

Эндиликда президентлик учун курашда фақат Шайх Салмоннинг бир ўзи қолди ва 6 апрель куни унинг яна тўрт йил муддатга сайланиши маълум бўлди. ОФКга аъзо 47та ассоциациядан 40таси аллақачон ўз овозини амалдаги президентга бериб бўлган. 

Сауд Ал Моҳаннади ўз номзодини қайтариб олгач, Қатар футбол ассоциацияси расмий сайти орқали шундай деди: "Мен шахсан, шу билан бирга Қатар ФА ҳам Шайх Салмон номзодини қўллаб-қувватлаймиз. Ўйлайманки, ҳозирги президент бошчилигида Осиё футболи кўзланган мақсадга эришади". 

Араб футбол сайтларининг ёзишича, қатарлик Сауд Ал Моҳаннади ОФК президентлиги учун курашдаги рақобатчиси Муҳаммад Ал Ромаити ўз фикридан воз кечганидан сўнг шундай қарорга келган. 

Рейтинг: -26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика