

Ўтган ҳафтада шотландиялик футболчи тиззасидан жароҳат олганди ва шундан кейин бир неча бора тиббий тестлардан ўтди. Якунда футболчи камида 2 ойга сафдан чиққани маълум бўлди. Олдинроқ манкунианликлар устози Оле-Гуннар Сульшер у 1 ой давомида майдонга тушмаслигини айтганди.
Ушбу мавсумда МакТоминей МЮ таркибида 21 ўйинда 3 гол урди ва 1 голга ассистентлик қилди.



