Амиржон Сафаров: “Камроқ ўйнаганим сабабли, ўзимга бўлган ишонч камайганди”
30 мар 2022 23:53
Янгиликлар
Амиржон Сафаров: “Камроқ ўйнаганим сабабли, ўзимга бўлган ишонч камайганди”
“Файзқанд”га ўтиши хусусида
- Бу клубга ўтишим оддий ҳолатда рўй берди. Интернет орқали жамоа бошлиғи алоқага чиқиб, жамоасига чақирди. Улар мени аввалдан билишини ва жамоага ёрдам беришимни айтишди. Гаплашиб, музокаралардан кейин шартнома имзоладим. Тўғриси, ўтган мавсум “Бухоро”да ўйин амалиётига эга бўлмадим, шу сабабли ҳам бу вариантни қабул қилдим. “Файзқанд” сафида ўйнаб, янада кучлироқ ҳолда ўзимизга қайтишни маъқул топдим. Ўйлайманки, қарорим ўзини оқлайди.
Яратилган шароитлар борасида
- Жамоада шароитлар жуда яхши. Бу йил янги жамоа шаклланмоқда. Энг муҳим жиҳати, одамгарчилик биринчи ўринда туради экан. Шу томони менга жуда маъқул келди.
“Хўжанд” билан келиша олмагани ҳақида
“У ерда ҳам қолишим мумкин эди. Биз молиявий томонлама келиша олмадик. Натижада, “Хўжанд”га ўтишим амалга ошмай қолди.
Ўзбек клубларидан таклифлар тўғрисида
- Яширмайман, ўзимизнинг жамоаларимиздан таклифлар бўлди. Лекин ўтган мавсумда ўйнамаганим сабабли, ўзимга бўлган ишонч камайганди. Тожикистон чемпионатига йўл олиб, у ерда кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлсам, аввалги спорт формамни тиклаган бўламан. Кейинчалик ўзбекистоннинг бирорта жамоасига йўл олишим мумкин.
Режалари ҳақида
- Мақсадим жорий мавсумда “Файзқанд” сафида кўпроқ голлар уриб, келаси йилда Ўзбекистон Суперлигасига кучли бўлиб қайтишни ният қилганман. Худо хоҳласа, мақсадимга эришаман.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар