UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  1 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  1 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  8 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  5 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  2 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  8 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  13 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  3 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  3 12:25"Шўртан" 7 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди  2 11:57"Эвертон" мухлисларини АҚШдаги эксклюзив очиқ машғулотга таклиф қилди  0

Амиржон Сафаров – «Динамо»нинг апрель ойидаги энг яхши футболчиси! Янгиликлар

Амиржон Сафаров – «Динамо»нинг апрель ойидаги энг яхши футболчиси!

Сўнгги 10 кун давомида клуб расмий сайтида мухлислар ўртасида «Динамо» жамоасининг апрель ойидаги энг яхши футболчиси ким?» cўровномаси ўтказилди.


Сўров якунларидан олдин қайд этиш жоиз, апрель ойида «Динамо» Олий Лига доирасида 4 та ўйинда иштирок этди:

5-тур (7 апрель): «Қўқон-1912» - «Динамо» - 2:1

6-тур (15 апрель): «Динамо» - «Бухоро» - 3:1

7-тур (20 апрель): «Бунёдкор» - «Динамо» - 1:1

8-тур (29 апрель): «Динамо» - «Сўғдиёна» - 2:2



Ушбу баҳсларда бир мағлубият, бир ғалаба, икки дурангга эришган «Динамо» 8-турдан кейин 14 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.

Эътиборлиси, ушбу тўрт баҳсда асосан захирадан майдонга тушган бўлишига қарамай, жамоа ҳужумчиси Амиржон Сафаров 3 та гол («Бухоро» ва «Сўғдиёна» билан ўйинда) ва 1 та голли пас («Қўқон-1912» билан ўйинда) амалга ошириб, якунда мухлислар овозларига кўра, «Динамо» жамоасининг апрель ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Унга 106 та овоз, яъни умумий овозларнинг 32.5 % фоизи берилган.

Иккинчи ўриндан эса Жавоҳир Қаҳрамонов жой олди. Жамоанинг иқтидорли яримҳимоячиси «Бухоро» ва «Бунёдкор»га қарши баҳсда биттадан гол уриб, битта голга ҳаммуаллифлик ҳам қилди. Унга мухлисларнинг 30.4%, яъни 99 та овоз берилган.

Бу борада учинчи ўриндан жамоанинг ягона легионери, Раду Рогак жой олган. 22 ёшли молдовалик ҳимоячига 43 та овоз (13.2%) берилган.

Шунингдек, Акмал Бозоров 35 (10.7%), Жасур Азимов 12 (3.7%), Миркомил Локаев 10 (3.1%), Абдужамол Исроилов 8 (2.5%), Михаил Наумов 7 (2.1%), Ориф Мамажонов 6 (1.8%)ларга ҳам овозлар берилган. Cўровномада жами 326 овоз иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, март ойи якунларига биноан, жамоа сардори Акмал Бозоров «Динамо»нинг энг яхши футболчиси деб топилганди.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика