Амир Жафари: "Умид қиламанки, Ўзбекистонда ўтказилаётган турнирни ғалаба билан якунлаймиз"
09 сен 2023 16:52
Янгиликлар
Амир Жафари: "Умид қиламанки, Ўзбекистонда ўтказилаётган турнирни ғалаба билан якунлаймиз"
Эрон U23 терма жамоаси ҳимоячиси Амир Жафари қитъа турнири саралаш босқичининг 2-туридан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мухлисларимизни биринчи турда ғалаба орқали мамнун қилганимиздан хурсандман. Гонгконг кучсиз жамоа эмасди ва муносиб қаршилик кўрсатди. Шунга қарамай, ишончли ўйин намойиш этиб, якунда ғалаба қозондик.
Афғонистон ҳақида кўп нарса билмаймиз, лекин уларни ҳам яхши жамоа дея оламан. Биз бор кучимизни ишга соламиз. Умид қиламанки, Ўзбекистонда ўтказилаётган турнирни ғалаба билан якунлаймиз.
Жамоадаги муҳит ажойиб даражада. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлови бизга энергия беради. Уларни хурсанд қилиш учун қўлимиздан келганини бажарамиз", деди эронлик футболчи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар