UZ

Сўнгги янгиликлар

14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  1 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  60 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   16 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  20 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  2 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  13 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0

Амир Ғаленои: "Эртага Японияга қарши кечган баҳсдагиданда яхшироқ бўлишимиз керак" Янгиликлар

Амир Ғаленои: "Эртага Японияга қарши кечган баҳсдагиданда яхшироқ бўлишимиз керак"

Осиё кубоги ярим финал Эрон - Қатар учрашувидан олдин Эрон терма жамоаси бош мураббийи Амир Ғаленои ва футболчи Саид Иззатуллоҳи матбуот анжуманида иштирок этишди

- Энг муҳим ўйинларимиздан бири, футболчилар ғалаба қозонишни истайди. Олдин ҳам ушбу босқичларда иштирок этганмиз, аммо бу галгиси бошқача. Биз амалдаги чемпион Қатарга қарши ўйнаймиз. Машғулотларда сезилмоқда йигитлар ғалаба қозонишни исташади.

- Мен ким ҳакам эканлигини муҳокама қилмайман. Бунга ташкилотчилар жавоб бериш керак. Мени хавотирга солаётган бир жиҳат, биз Японияга қарши учрашувдан сўнг 72 соатдан камроқ дам олдик. Бу эса тўлиқ тикланиш учун жуда кам.

- Иорданияда бўлиб ўтган мусобақада Қатарни 4:0 ҳисобида мағлуб этгандик. Ўша мусобақада ҳам бизни кўп танқид қилишганди. Ҳозир ўтмишни эслайдиган вақт эмас. Японияга қарши баҳсдан кейин ҳам футболчиларга ушбу ўйинни унутинглар дедим. Футболчилар Японияга қарши ўйиндан ҳам кўпроқ ҳаракат қилишлари керак. Бизнинг асосий кучимиз бу жамоавий ўйин. Қатар ҳимоячиларини секин демайман. Эртанги учрашувда бутун Эрон халқи бизни қўллаб қувватлайдиган мухлисларга ишонамиз.


Саид Иззатуллоҳи

- Бор эътиборимизни эртанги учрашувга қаратганмиз. Қатар терма жамоасига қарши яхши статистикага эгамиз. Ушбу жиҳат бизга кўпроқ ишонч беради. Японияга қарши ўйинни унутишимиз керак. Японияга қарши кўп хатоларга йўл қўйдик. Хатоларимиз устида машғулотларда иш олиб бордик. Қатарга қарши ўйинга тайёрмиз.

- Плей-офф босқичида тақвим жуда зич ва шу сабабли биз катта босим остида қолдик. Тезроқ тикланишимизга ёрдам берган терма жамоа ишчиларига раҳмат айтаман. Мақсадимиз аниқ Қатарни мағлуб этиш ва финалга чиқиш.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика