UZ

Сўнгги янгиликлар

14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  1 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  3 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  6 12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0 12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  1 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0 12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  8 11:31"Рома" "Ланс" футболчисини сотиб олди  0 11:14Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  14 11:05ПСЖ бош мураббийига “Реал“ футболчиси керак  2 10:43“Ливерпуль“ Диаснинг ўрнига “Реал“ футболчисини олиб келади  9 10:19МЮ яна бир ҳужумчисини сотишга тайёр. Унга А Сериядан таклифлар бор  1 09:56“Ал-Ҳилол” Саудия Арабистони Суперкубогида иштирок этишдан бош тортди  2 09:31Отабек Жўрақўзиев: “Мухлисларимизни Суперлига ва ОЧЛ учрашувларида хурсанд қиламиз”  4 09:05МЮ Ўринбоевнинг жамоадошига қизиқиш билдирмоқда  1

“Америка” мураббийи: “Жамоам ва “Реал” ўртасида катта фарқ кўрмадим” Янгиликлар

“Америка” мураббийи: “Жамоам ва “Реал” ўртасида катта фарқ кўрмадим”

Мексиканинг “Америка” жамоаси бош мураббийи Рикардо Ла Вольпе клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ярим финалида “Реал”га қарши (0:2) кечган учрашувдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биз ушбу мусобақада иштирок эканмиз, майдонда бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Учинчи ўрин учун кечадиган баҳсда ҳам, худди “Реал”га қарши кўрсатган ўйинмизни намойиш қилишга уриниб кўрамиз.

Бугун биз Мексика футболи тарихида ёзилиши мумкин бўлган қулай имкониятни қўлдан чиқардик. Аммо бу футбол ва биз буни борича қабул қилишга мажбурмиз.

Биз “Реал”га қарши юракдан ўйнадик. Ўйин биринчи голга қадар тенг курашлар остида кечаётган эди. “Реал” таркибида алоҳида, юқори савиядаги футболчилар мавжуд. Биз ўткир ҳужумларни ташкил этишда ва уларни самарали якунлашда оқсадик. Аммо мен футболчиларимни олқишлайман: улар яхши ўйин намойиш эта олишди. Мен икки жамоа ўртасида у қадар катта фарқни кўрмадим”, дейди Ла Вольпе

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика