Америка Кубоги финали ва 3-ўрин учун учрашувини бошқарадиган ҳакамлар номи маълум

Aslanov Jasurbek
2 июл 2015, 17:12
Америка Кубоги-2015 финал ва учинчи ўрин учун учрашувни бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди.
Чили ва Аргентина ўртасидаги баҳс Вильмар Рольдан бошчилигидаги колумбиялик ҳакамлар бригадасига топширилди. Перу ва Парагвай ўртасидаги учинчи ўрин учун ўйинни боливиялик Рауль Ороско бошқаради.

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: football.kulichki.net