Амаду Диавара фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин

Alisher
16 авг 2021
"Рома" ярим ҳимоячи Амаду Диаваранинг сотуви устида ишламоқда.

24 ёшли футболчига 12 миллион евро таклиф қилишга тайёр бўлган "Вулверхэмптон" қизиқиш билдирмоқда.

Хавбек "Рома"га қадар "Наполи", "Болонья" ва "Сан Марино" клубларида ҳаракат қилган.

Футболчи жорий мавсум "Рома"нинг ўртоқлик учрашувларида 7та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport