Алонсонинг "Реал"дан "Бавария"га ўтиши борасида шартнома шартлари эълон қилинди

Aslanov Jasurbek
15 фев 2016, 12:52
Футбол олмидаги турли сирларни ошкор этувчи Football Leaks ярим ҳимоячи Хаби Алонсонинг "Реал"дан "Бавария"га ўтиш шартларини эълон қилди.

Маълумотларга кўра, мюнхенликлар аввалига футболчи учун 7,5 млн. евро тўламоқчи эди. Бу маблағ икки муддатда тўланиши керак. Бундан ташқари, испаниялик мавсум давомида "Бавария"нинг 30 учрашувида майдонга тушса, "Реал" янги 1,5 млн. евро олиши керак эди. Бундан ташқари, клублар 2017 йилнинг ёзида ўртоқлик учрашуви ўтказиш учун келишиб олишган. Алонсонинг "Бавария" билан шартномаси 2017 йилгача белгиланган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Leaks