Аллегри "Ювентус"нинг чемпионлик учун имкониятларига баҳо берди

Mirjalol Normatov
4 сен 2023, 19:12
"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри Турин клубининг А Серия чемпионлиги учун имкониятларини баҳолади.

"Лигада Скудетто учун биздан-да яхшироқ жамоалар бор: "Интер", "Милан", "Наполи". Биз улардан қолмасликка ва кучли тўртликка киришга ҳаракат қиламиз. Балки кутилмаган ҳолатлар бўлиб қолса, чемпионлик учун курашармиз. Бироқ бизни фаворитлар қаторидан чиқариб бўлмайди", - деди Аллегри.

"Ювентус" А Серияда 3 турдан кейин 7 очко тўплаган ҳолда 3-ўринда бормоқда. "Бьянконери" дастлабки учрашувларда "Удинезе" (3:0) ва "Эмполи"ни (2:0) мағлуб этди ва "Болонья" (1:1) билан дуранг ўйнади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football ltalia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›