

"Бизда кўп машғулот ўтказмаган футболчилар бор эди. Энди саҳифани янгилаб, кейинги мавсумга тайёрланишимиз керак.
Бизда беш нафар иқтидорли ёш ўйинчилар мавжуд: Душан Влахович, Мануэль Локателли, Маттейс де Лигт ва Федерико Кьеза. Шунингдек, Фабио Миретти тўртта яхши ўйин ўтказди. Ўйлайманки, улар аста-секин ривожланади.
Албатта, ёшлик ва тажриба уйғунлиги керак, чунки фақат ёш футболчилар билан ғалаба қозониш қийин. Фахрийлар ёш футболчиларнинг ўсиши ва камолотига ёрдам беради. Таркибни шакллантиришда мувозанат керак", – деди италиялик мутахассис.



