

Буни "Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри тасдиқлади.
"Аарон ҳозирда жамоа билан ишламаяпти. У клубдан кетади", - дейди мураббий.
Футболчи ва туринликлар ўртасида тузилган амалдаги шартнома 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Рэмзи 2021/22 йилги мавсум "Ювентус" сафида 5та ўйинда майдонга тушди. Transfermarkt футболчини 10 миллион еврога баҳоламоқда.



