Аллегри Чемпионлар лигасида қайси жамоалар фаворит эканлигини айтди

Aslanov Jasurbek
3 апр 2018, 16:32
"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри жорий мавсум Чемпионлар лигасида қайси жамоалар кучли эканлигини айтди.

"Чорак финалда кучли жамоаларга қарши ўйнашга тўғри келади. Бу йил "Реал", "Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Сити" - соврин учун асосий фаворитлар. Охирига бориш учун бор кучимизни ишга солишимиз керак" - дейди Аллегри.

"Ювентус" Чемпионлар лигаси 1/4 финалда "Реал" билан ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Premium Sport