Аллегри: "Бир томондан Европа лигасида қатнашишдан хурсанд бўлишимиз керак"
03 ноя 2022 11:01
Янгиликлар
Аллегри: "Бир томондан Европа лигасида қатнашишдан хурсанд бўлишимиз керак"
Массимилиано Аллегри "Ювентус"нинг Чемпионлар лигасидаги иштироки ҳақида гапирди.
Жамоа 6 та тур якунига кўра гуруҳда 3-ўринни олди ва Европа лигасига тушиб кетди.
"Гарчи халқаро ўйинларда тажрибалари бўлмасада, майдонга яхши футболчиларни туширдим. Биз яхши ўйнадик, аммо натижа ҳафа қилмоқда.
Биз Европа лигасидамиз, эртадан эса эътиборимизни А Серияга қаратамиз.
Бир томондан Европа лигасига чиққанимиздан хурсанд бўлишимиз керак, бошқа томондан Чемпионлар лигаси плей-оффида қатнаша олмаслигимиздан ҳафа бўламиз.
Бизда жароҳатлар билан боғлиқ муаммолар бор эди. Бошқа иложимиз йўқ. Якшанба куни Италиянинг кучли жамоаларидан бири - "Интер"га қарши ўйин бор. Бу муҳим баҳс бўлади", - деди "Ювентус" устози.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар