Аллегри "Барселона"га таклиф қилинди

Alisher
11 мар 2024, 00:10
"Барселона" жорий мавсум сўнггида бош мураббий Хави кетиши сабаб изланишда.

Каталония клуби раҳбарларига "Ювентус"нинг ҳозирги устози Массимилиано Аллегри таклиф қилинди. Италияликнинг номзоди бир овоздан маъқулланмади, унинг тажрибасидаги айрим жиҳатлар "Барселона" боссларини ишонтира олмади.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" 12 март куни ўз уйида "Наполи"га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финал ўйинини ўтказади. Жамоалар ўртасидаги Неаполда ўтган илк баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Foot Mercato