Аллегри А Серияда ойнинг энг яхши мураббийи бўлди

Mirjalol Normatov
15 ноя 2022, 21:51
"Ювентус" устози Массимилиано Аллегри А Серияда ойнинг энг яхши мураббийига айланди.

Ушбу сўровномада маҳаллий матбуот нашрлари директорларидан иборат гуруҳ қатнашди. Улар мураббийларнинг ой давомидаги иши, техник-спорт бўйича жиҳатлари, жамоанинг ўйин сифати ҳамда фэйр-плей қоидаларига риояси каби ҳолатларни инобатга олишди.

Ноябрь ойида "Ювентус" А Серия доирасида 3 ғалабани қайд этди - "Интер" (2:0), "Верона" (1:0), "Лацио" (3:0).

Турин клуби айни дамда 31 очко тўплаган ҳолда А Серияда 3-ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›