

28 ёшли хавбек ўзининг жамоада айни дамдаги ҳолатидан мамнун эмас. "Sport Bild" хабарига кўра, Тиаго Испанияга қайтишни истамоқда.
Айни дамда бу борадаги ҳолатни "Барселона" кузатиб бормоқда. Трансферга фақатгина футболчининг нархи ҳалақит қилиши мумкин.
"Бавария" футболчисини 70 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг Мюнхен клуби билан 2021 йилга қадар шартномаси бор.



