UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  0 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  7 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   6 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  1 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  6 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  3 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2

Алижон Исоқов: “Камолиддинга ҳар доим ёрдам беришга тайёрман” Янгиликлар

Алижон Исоқов: “Камолиддинга ҳар доим ёрдам беришга тайёрман”

Қаршидаги тадбирга қашқадарёлик машҳур хонанда Алижон Исоқов ҳам ташриф буюриб, ўз қўшиқлари билан байрамга файз киритди.
Катталар ўртасидаги футбол бошланган маҳал пайтдан фойдаланиб Алижон Исоқовдан ҳам интервью олдик.

-   Ўзбек футболининг оддий бир мухлиси сифатида дўстим Камолиддин Кенжаевга атаб хайрия акцияси ташкил қилинганидан жуда хурсандман. Шундай тадбир бўлиши ҳақида эшитган заҳоти ҳамма ишимни бир четга қўйиб, мана шу тадбирда қатнашаман деб режалаштириб қўйгандим. Ҳозир кайфиятим жуда аъло, Камолиддиннинг ўзи ҳам жуда хурсанд. Негаки ўз вақтида футбол ўйнаб халққа танилган, бироқ автофалокат туфайли футболдан четга чиқиб қолган Камолиддин Кенжаев учун шундай хайрия акциясининг ташкил этилиши катта воқеа бўлди. Мен бунинг учун барча ташкилотчиларга, хусусан championat.asia сайтига, вилоят ҳокимлигига ҳамда “Насаф” футбол клубига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бу иш ҳам савоб, ҳам кўпчилик учун ўрнак бўлди. Орамизда Кенжаевнинг мухлислари ҳозир ҳам кўпчиликни ташкил этади, шулар қаторида мен ҳам борман.

-   Камолиддин Кенжаевни анчадан бери биласиз, тўғрими?
-   Тўғрисини айтсам, мен Камолиддин билан битта қишлоқда ўсиб улғайганман. Ўша нохуш воқеадан бери ҳар ойда бир ёки икки марта уйига бориб хабар олиб тураман. Ўзимдан ҳам бир неча бор шундай тадбир ўтказайлик деган таклифлар бўлганди. Мана ҳозир шу хайрияда иштирок этиб турганимдан хурсандман. Бундан кейин ҳам шундай тадбирларда қатнашишга доим тайёрман. Камолиддинга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, келин билан қўша қаришини тилаб қоламан.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика