Алиссон навбатдаги мукофотни қабул қилиб олди

Alisher
28 фев 2020, 11:30
"Ливерпуль" дарвозабони Алиссон Бекер Samba Gold мукофотини кўлга киритди.

Ушбу мукофот Европада ўйнаётган энг яхши бразилиялик футболчига берилади.

27 ёшли дарвозабон ушбу мукофотни мерсисайдликлар ўқув-машғулот базасида қабул қилиб олди. Мукофот Sambafoot интернет-портали томонидан таъсис этилган ва ҳар йили берилади.

"Ливерпуль" ўйинчиси 35,54% овоз олди, иккинчи ва учинчи ўринларни эса Роберто Фирмино (23,48%) ва Тьяго Силва (10,46%)лар банд этган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: liverpoolfc.tv