

“Бразилияга қайтиш ниятим бор, аммо бу қачон содир бўлишини фақат яратганга аён. Ватанимга қайтмоқчиман, ўзим яхши кўрган клуб – “Интернасьонал”га.
Бразилиянинг барча жамоаларини ҳурмат қиламан. Эҳтимол, Бразилиянинг бошқа клубида ўйнарман. Бироқ, ўз ватанимда “Интернасьонал”дан бошқа клубни ҳимоя қиламанми ё йўқ буни билмайман”, дейди Алиссон.
Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли Бекернинг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача тузилган.



