Алиссон эртага "Ливерпуль"га ёрдам бера олмаслиги мумкин

Mirjalol Normatov
6 мар 2020, 19:27
"Ливерпуль" дарвозабони Алиссон мушакларидан жароҳат олган ва эртага бўлиб ўтадиган "Борнмут"га қарши ўйинда қатнаша олмаслиги кутилмоқда.

Мерсисайдликлар устози Юрген Клопп берган маълумотларга кўра, посбон "Челси"га қарши ўйин арафасида жароҳатланган ва шу боисдан ўйин қайдномасига киритилмаган.

"Борнмут"га қарши баҳсда унинг ўрнини Адриан эгаллайди.

"Ливерпуль" - "Борнмут" учрашуви эртага, 7 март куни 17:30да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Express

Сўнгги янгиликлар

Барча ›