

Мавсум биринчи ярмини “Қўқон-1912” жамоасида ўтказган ярим ҳимоячи Алишер Зиёвeддинов иккинчи даврани “Навбаҳор”да ўтказади. Ҳуқуқий жиҳатдан “Металлург” тегишли бўлган 24 ёшли футболчи биринчи даврада қўқонликлар сафида атиги тўртта ўйинда майдонга тушганди холос. Давралар оралиғида, “Обод” сафида шуғулланишга ҳам улгурган Зиёвуддинов бугун мураббийлар ихтиёрига етиб келди.



