UZ

Сўнгги янгиликлар

17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  1 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  5 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  2 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  6 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  8 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  20 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  8 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  7 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  4 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4

Алишер Узоқов: "Бу каби мусобақалар доимий ўтказилиб турилиши тарафдориман" Янгиликлар

Алишер Узоқов: "Бу каби мусобақалар доимий ўтказилиб турилиши тарафдориман"

Футзал бўйича Осиё чемпионатига бағишлаб ўтказилган мусобақада "Санъаткорлар" жамоаси сафида ўйнаган таниқли актёр, режиссёр Алишер Узоқов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


- Ўйинларимиз ҳақида фикрларим унча яхши эмас. Мусобақадаги ўйинларимизни ютқаздик (кулади). Биринчи ўйинда йирик ҳисобда мағлуб бўлдик. Ўйинлар вақти бизларга ноқулайлик туғдирмоқда. Чунки бу пайтда ижод аҳли асосан уйда дам олаётган бўлади. Оёқларимиз ҳали ҳам уйқуда (кулади). Ушбу мусобақа орқали бошқа турли хил касб эгалари билан бирга ўйнамоқдамиз. Дўстларимизни кўрмоқдамиз. Янги танишлар орттирмоқдамиз, эски танишларни дийдорини кўряпмиз. Спорт одамларни бирлаштиради дейилади, бу айни ҳақиқатлиги яна бир маротаба исботини топмоқда. Спорт яхшиликка хизмат қилмоқда.
Ўтган сафарги турнирда Равшан Эрматов бошчилигидаги "Ҳакамлар" жамоаси илиқ таассурот қолдирганди. Бу галги мусобақада Олий суд судяларини алоҳида эътироф этган бўлардим. Шунингдек, мусобақада янги келиб қўшилган "Осиё" жамоаси жуда кучли экан. Бундан хабарим йўқ эди. Биз ва журналистлар жамоаси аутсайдерлар қаторида эканмиз. Футболда жисмоний тайёргарлик жуда муҳим аҳамиятга эга. Аввалги спорт формамни анча йўқотиб қўйганим панд бермоқда. Одам футбол ўйнашни яхши билгани билан, унинг жисмоний тайёргарлиги жойига бўлмаса, мия буюрадиган вазифани бажариш қийин бўларкан. Бу каби мусобақаларни ўтказиб турилиши жуда қувонари ҳолат. Гап натижада эмас, турли касб вакиллари ўзаро бирлашишларига ҳам спорт, хусусан футбол яхшигина хизмат қилмоқда. Умид қиламанки, ушбу мусобақа давомий ўтказилиб турилади. Агарда шу каби турнирлар ўтказилаверилса, ўйлайманки биз ҳам тезда ўз спорт формамизни тиклаб оламиз. Шундан сўнг аввалгидек голлар уришни бошлаб юбораман ва бу мусобақа спорт формамни тиклашимга ўз ҳиссасини қўшган бўлади (кулади). Ўзбекистон футзал терма жамоамизга эса Осиё чемпионатига омад ёр бўлиши тилаб қоламан.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика