

64 ёшли бизнесмен "Чарльтон"ни харид қилишга қизиқиш билдирмоқда.
Лондон клубининг ҳозирги эгаси Ролан Дюшатале 2014 йилда клубнинг бошқарув акцияларини 20 млн фунт эвазига сотиб олган эди. У айнан шу нарх эвазига акциялардан қутилишга тайёр.
Дюшатале ҳозирча харидор топа олмаяпти. "Чарльтон" ҳар йили 10 млн фунт миқдорида зарар келтирмоқда.
Усмонов "Арсенал"даги 30% акциясини Стэн Кронкега 600 млн фунтга сотиб юборди.
"Чарльтон" 11 йил олдин АПЛни тарк этган ва ҳозирда учинчи дивизион турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди.



