UZ

Сўнгги янгиликлар

11:38Ўз ёшини кичрайтирган Суперлига футболчиси аниқланди  6 11:24Магуайр Аспиликуэтани ушлаб олган вазиятга аталган карикатуралар  8 11:00"Манчестер Сити" Гвардиолага Бундеслигадан ўринбосар топди  1 10:37Мбаппе ПСЖнинг рамзий жамоасини тузди  2 10:14"Роналду коронавирус протоколини бузди. Тергов олиб борилмоқда". Италия спорт вазири ўйинчининг Туриндан кетиши ҳақида  7 09:53Обамеянг 6 йил олдинги нохуш натижасини такрорлади   1 09:45Coca Cola Суперлига. Бугун АГМК Қўқонда, "Насаф" Бекободда ўйнайди   25 09:37Жейми Варди: “Арсенал” устидан қозонилган ғалаба бизнинг олға боришимизга туртки беради   0 09:19Нагельсманн “Манчестер Сити”га бош мураббий бўлиши мумкин   8 08:57Жака: “Хатолар — футболнинг бир қисми”   0 08:40“Барселона” “Эл Класико”даги ҳакамлик устидан шикоят қилди   27 08:25Брендан Рожерс: “Варди жаҳон даражасидаги футболчи эканлигини исботламоқда”   2 08:05Артета: “Ҳафсалам пир бўлди”   2 07:30Лига 1. "Лион" - "Монако" 4:1  0 07:25Серия А . "Ювентус" - "Верона" 1:1  0

Алишер Шоғуломов: "Испаниялик мураббий билан биргаликда жамоамизга янгилик олиб киришга ҳаракат қиламиз" Янгиликлар

Алишер Шоғуломов: "Испаниялик мураббий билан биргаликда жамоамизга янгилик олиб киришга ҳаракат қиламиз"

Про лига навбатдаги турида Тошкентнинг "Оқ-тепа" жамоаси Жиззахда "Зомин" меҳмони бўлиб 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувдан сўнг меҳмон жамоа раҳбари Алишер Шоғуломов фикрлари билан ўртоқлашди.




"Қизиқарли ўйин бўлди. Айниқса иккинчи бўлимда қатор вазиятлардан фойдалана олмадик. Бу - футбол, ўзимизнинг хатоларимиз эвазига дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Иккинчи голни ўтказиб юборганимиздан кейин ҳисобни тенглаштиришга вақт ҳам қолмаганди. Йигитлар ҳам хеч нарса қила олишмасди.

Иккинчи бўлимда ҳам мақсадимиз тўпни назорат қилиш ва рақибни тўпсиз ўйнатган ҳолатда чарчатиш эди. Захирадан янги кучларни тушуриб ҳужумни оширишни истагандик.

Биринчи бўлимда "Зомин" жамоаси жисмоний жиҳатдан тетик эди, куч кўп эди. Шу боис ҳимояда хато қилмасликка эътибор бердик. "Зомин" жамоаси иккинчи бўлимда чарчаши оқибатида биз устунликни ўз томонимизга оғдириб олмоқчи эдик.

Жамоада молиявий ҳолат яхши. Қарзлар йўқ, ўзимиз ғалаба қозона олмаяпмиз. Хатолар устида ишлаймиз, сафимизга кеча янги испаниялик мураббий келиб қўшилди. Ўйлайманки, ушбу мураббий билан биргаликда янгилик ярата оламиз. Иккинчи таймда футболчилар яхши ўйнашди, биз берган кўрсатмаларни бажаришди. Худо бугун ютишимизни истамаган экан.

"Зомин" жамоасининг майдони ажойиб, ҳаттоки айрим Суперлига жамоаларникидан яхшироқ. Бундай структурада фақат футбол ўйнашни ўйлаш керак. "Зомин"нинг стадиони топ даражада, бундай жамоанинг ўрни Суперлигада бўлиши керак", - дейди Шоғуломов.



Рейтинг: +8   

Фикрлар

+1   
24 сен 21:38:54
Davronov Nodirbek
rostanam zominni stadioni zor
   
24 сен 22:13:14
Dilshod Mukhitdinov
Stadionni chimi deydimi o’timi xullas zo’r sirpansa bo’ladi;)
   
24 сен 22:01:03
Fans shop bayern
Bizi onqir chonqir stadioni mahtabdimi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика