UZ

Сўнгги янгиликлар

08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  0 07:42Туркия Суперлигаси. «Кайсериспор» Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда дуранг қайд этилди  0 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  17 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 06:15Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  6 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  5

Алишер Шоғуломов: "Иброҳим Томиванинг "Бунёдкор"да қолиши 90 фоиз аниқ. У аслида ўтган йили бу жамоага ўтиши керак эди" Янгиликлар

Алишер Шоғуломов: "Иброҳим Томиванинг "Бунёдкор"да қолиши 90 фоиз аниқ. У аслида ўтган йили бу жамоага ўтиши керак эди"

Про лига иштирокчиси "Оқ-тепа" янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Алишер Шоғуломов раҳбарлигидаги жамоа аъзолари йиғин доирасидан ўрин олган галдаги ўртоқлик учрашувида "Навбаҳор"ни ўз майдонида қабул қилди. Қизиқарли ўтган учрашувда майдон эгалари йирик 5:2 ҳисобида ғалабани тантана қилди. Ўйиндан сўнг жамоа раҳбари Алишер Шоғуломов фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Жамоамизда 80 фоиз нарсани ўзгартирдик. Футболчиларимизни айримларини ижарага берган бўлсак, яна баъзиларини шартномаси якунланди. Шу боис таркибни ёшартирдик, янгиладик. Олдимизга олий мақсадларни қўйганмиз. 

Кўрганингиздек янги африкалик легионер ҳужумчи Сандей Сонг билан уч йиллик шартнома имзоладик. Туркия клубидан жамоамизга келди. Ўзини кўрсатишига ишонаман. Шерзод Қодиров ҳозирда жамоамизда шуғулланмоқда, агарда келишувга эришсак фаолиятини шу ерда давом эттиради. Агарда Суперлига жамоаларидан таклифлар тушса кўриб чиқамиз. 

Иброҳим Томивани "Оқ-тепа"да ўйнашини ўзимиз ҳам истагандик. У аслида ўтган мавсумда "Бунёдкор" жамоасига ўтиши керак эди. Лекин, маълум сабабларга кўра бу амалга ошмаганди. Вадим Карленовичга ваъда бергандим. Томивани "Бунёдкор"да қолиши тўқсон фоизга аниқ бўлиб улгурган. Агарда у шахсий томонларини келиша олса мавсумни янги жамоада бошлайди. 

Серхио Маринангелини "Машъал"га ўтишига муносабатим оддий. Ушбу мураббийга янги чақирув тушди. Биз ҳар бир мураббий ва футболчининг ўсиши учун ҳисса қўшишни истаймиз",- дейди Шоғуломов.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика