

Бугун Бухоронинг "Бухоро" жамоаси "Бунёдкор" академиясига қарашли майдонда Навоийнинг "Қизилқум" жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказди. Ушбу баҳсда "Қизилқум" футболчиси Алишер Саноев жароҳат олди ва майдонни шифокорлар ёрдамида тарк этди. Ҳозирча футболчининг соғлиғи ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Учрашувда "Бухоро" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.




