Айни пайтда футболчилар таътилда. Клуб ижрочи директори Алишер Рустамовнинг сайтимизга маълум қилишича, жамоа аъзолари 15 июльдан Тошкентда йиғилади.
«Пойтахтда Ўзбекистон меҳмонхонасида истиқомат қилиниб, машғулотларни «Жар» стадионида ўтказиш режага киритилган. Бош мураббий Тачмурод Агамуродов айни пайтда Тошкентда. Таркибга кимлар келиб қўшилишини бош мураббий ҳал этади. Шу боис ҳозирча ҳеч қайси футболчи жамоа билан расман хайрлашмаган. Янги келиб қўшиладиганларнинг номлари ҳам маълум эмас. Бир сўз билан айтганда, бу борада ҳаммаси Тошкентдаги йиғин бошланганидан сўнг аниқ бўлади», - дейди Алишер Рустамов championat.asia га.
Исломбек Рустамбеков.