Алишер Рустамов: "4-турдан Бухородаги марказий стадионда ўйнаймиз"

Narzulla Saydullayev
17 мар 2014, 21:00
Тан олиш керак, баҳор фаслида юртимиздаги стадионларнинг ҳолати талаб даражасида бўлмайди.
Шунинг учун 1-турдан кейин кўплаб клуб аъзолари айнан майдоннинг яхши эмаслигини таъкидлади. Хусусан чемпионатнинг очилиш ўйинини "Бухоро" "Бухоро Арена" стадионида эмас балки, Вобкентдаги ўйингоҳда ўтказди.

Хўш, бунга нима сабаб? Жамоа энди қачондан "Марказий" стадионда ўйнай бошлайди. Бу каби саволларга жавоб олиш мақсадида "Бухоро" клуби раҳбари Алишер Рустамовга мурожаат қилдик.

- Бу йил об-ҳавонинг инжиқ келганлиги сабабли шаҳримиздаги "Бухоро Арена" стадионнинг майдони илк турга тайёр ҳолатда бўлмади. Шу боис чемпионатнинг очилишини Вобкентдаги стадионда ўтказишга қарор қилдик. Асосий стадионимизнинг майдонидаги чим энди-энди униб-ўсмоқда. Агарда 1-турни шу стадионда ўтказганимизда ўсаётган чимнинг чиқиши бунданда қийин бўларди ва биз бутун мавсум мобайнида қийналардик. Шуни инобатга олиб "Бухоро Арена" стадионнинг майдони идеал холатга келишини кутяпмиз. Насиб қилса 5 апрель куни ўз майдонимизда "Металлург"ни қабул қиламиз. Айнан шу 4-тур ўйинини "Бухоро Арена" стадионда ўтказамиз", -  дейди Алишер Рустамов "СА"га берган интервьюсида.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›