Алишер Одилов: "Нефтчи" билан ўйинга қараганда бугун ишончлироқ ўйнадик"
28 мар 2021 20:14
Янгиликлар
Алишер Одилов: "Нефтчи" билан ўйинга қараганда бугун ишончлироқ ўйнадик"
Тошкентнинг "Олимпик" жамоаси бугун Про лиганинг иккинчи турида ўз майдонида "Оқ-тепа" жамоасини қабул қилди ва 2:1 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди.
Ушбу учрашувдан сўнг жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилган Алишер Одилов сайтимизга фикрларини билдирди.
"Ўз майдонимиздаги очилиш учрашуви бўлгани учун ҳам бироз ҳаяжон бўлди. "Нефтчи" билан ўйинга қараганда бугун ишончлироқ тўп тепдик. Ҳаракатларимиз ўхшади. Курашларда ҳам рақибга имконият қолдирмасликка уриндик. Менимча ғалабамиздаги асосий омил ҳам шу.Ҳужумларимизни якунлашда қийналганимиз рост. Мураббийимиз биздан рақиб жарима майдончаси атрофидаги ўйинни ўз қўлимизга олишимизни таъкидлайдилар. Ўйлайманки, кейинги учрашувларда бу борада янада яхшироқ ҳаракат қиламиз",- дейди Алишер Одилов.

Абдлулазиз Искандаров ёзиб олди
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар