Алишер Одилов: "Голим ҳисобланганда, ўйин бошқача бўларди. Буёғи ҳакамнинг виждонига ҳавола"
07 июл 00:40
Янгиликлар
Алишер Одилов: "Голим ҳисобланганда, ўйин бошқача бўларди. Буёғи ҳакамнинг виждонига ҳавола"
Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Навбаҳор" (2:0) ўйинидан кейин меҳмонлар ҳужумчиси Алишер Одилов ўз фикрларини билдирди.
"Ўйин яхши ўтди. Иккала жамоа ҳам ғалаба қозонишга ҳақли эди. Голимизни ҳисоблаганда, ўйин бошқача бўлиши мумкин эди. 50/50 вазият эди. Буёғи ҳакамнинг виждонига ҳавола.
Имкониятлар яратдик, аммо фойдалана олмадик. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан.
Гол инобатга олинмаган лаҳзада қўлимни тортиб оладиган жой йўқ эди. Кичик масофада қўлни олиб қочиш жуда мураккаб эди. Ҳакамнинг виждонига ҳавола.
Ҳозича "Навбаҳор"даман. Эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди", — деди 23 ёшли футболчи.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар