UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00"Челси" Томас Араухони сотиб олмоқчи   2 13:35"Ливерпуль" Салоҳ билан келиша олмаяпти  4 13:10Португалияга учиб кетаётган Бруну инсон ҳаётини қутқарди  1 12:46"Реал" январь ойидаёқ марказий ҳимоячи сотиб олиши мумкин  3 12:21Сардор Рашидов: "Ҳимоячиларимиз Афифни тўхтатиш учун 50 фоиз кучини ишлатишса кифоя, биз ҳамма позицияда Қатардан кучлимиз"  17 12:02Сане "Бавария" қолиш учун маоши қисқаришига рози бўлиши керак  2 11:40ПСЖ Нуну Мендеш билан янги шартнома имзолайди  1 11:21Қатар - Ўзбекистон. Бугун ўйинолди матбуот анжумани ва расмий машғулот бор  3 10:42Жек Грилиш АПЛнинг бошқа бир ТОП клубига кўчиб ўтиши мумкин  3 10:00«Реал» ёзда кимлар билан шартнома тузишини аниқлаб олди  7 09:24«Барселона» Левандовскига Германиядан ўринбосар топди  4 08:50Криштиану Роналду навбатдаги соврини қўлга киритган ўз фикрларини билдириб ўтди  7 08:18«Рома»нинг янги мураббийининг номи деярли маълум  16 07:44Остон Ўрунов «Персеполис»дан қимматбаҳо совға олди  11 00:43Мбаппеда бир неча ойдан бери руҳий муаммолар бор (L’Equipe)  14

Алишер Никимбаев: "Ёш футзалчиларимизнинг муваффақиятсизлиги сенсация эмас" Янгиликлар

Алишер Никимбаев: "Ёш футзалчиларимизнинг муваффақиятсизлиги сенсация эмас"

Таниқли ўзбекистонлик футбол мутахассиси Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида Осиё чемпионати саралашида омадсизликка учраган Ўзбекистон U20 футзал терма жамоаси ҳақида фикр билдирди.

"Футзал бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг кечаги муваффақиятсизлиги аслида сенсация бўлмади. Аслида ҳаммаси шунга қараб кетаётган эди ва саралаш босқичининг биринчи турида Қирғизистон устидан қозонилган ғалаба мутахассисларни бироз чалғитди.

Аслида футзал бир йилдан бери ҳеч кимга керак эмас. Агар эсласангиз, "мутахассислар" хатто ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаши учун қайдномани вақтида топшира олмаган эди. ОФК биринчи қуръани Ўзбекистонсиз ўтказди. Ушбу саралашга мезбон топа олмаган ташкилот Ўзбекистонга мурожаат қилишига тўғри келди. Айнан шу нарса туфайли муаммолар кўриниб қолди.

Муваффақиятсизлик учун илк қадам бир йил олдин, футзал Ассоциацияси тугатилганда қўйилган. Эслатиб қўяй, ўша Ассоциация ҳам танқид қилинган. Профессионализм йўқлиги, ЎФФ раҳбариятида қариндошлар йиғилгани. Ҳаммаси ҳақиқат эди. Клублар ўйинни ривожлантириш учун раҳбарият билан курашишган. Аммо бу уринишлар фойда бермаган. Натижада чемпионат ўйинлари эски услубда ўтаверган: Ҳамма жамоалар бир шаҳарда йиғилиб, дам олиш кунисиз 5-6та ўйин ўтказишган. Бунинг устига илк ўйинлар тонгги соат 9да бошланган, трибуналар эса бўл бўларди. Бироқ Ассоциация номига бўлган танқидлар унинг ёпилишига қаратилмаган эди. Ассоциация қайтадан очиш учун 2000 йилнинг бошида ёпилган эди. Алоҳида Ассоциация борлигининг ижобий жиҳатлари: Футзалга эътибор кучлироқ эди, клуб, чемпионат ва терма жамоа етим бўлиб қолмасди. Бир йил аввал футзал Ассоциациясининг кадрларини ўзгартириш етарли бўларди. Бироқ кимдир бутун футболни ўз қўлига олишга уриниши Ассоциациянинг ёпилишига олиб келди.

Ҳозир кўпчилик бир нарсани эслай олмаса керак, бир йил олдин футзал бўйича мамлакат чемпионати старти кейинроққа қолдирилган. Ўйинчилар деярли бир йил ўйин амалиётисиз қолиб кетишди. Клубларда иккита йўл бор эди: Машғулотлар учун ўйинчиларга пул тўлаш ёки уларни қўйиб юбориш. Иккала вариант ҳам футзал зарарига хизмат қиларди.

Кейинроқ олий лигага бириктирилмаган жамоаларни чемпионатда ўйнатмаслик қарори қабул қилинди. Бу қарорнинг мақсадини тушуниш қийин. Тахминлардан бири: "Ардус"ни чемпионатда ўйнатмаслик хоҳиши. Агар бу ҳақиқат бўлса, ҳаммаси абсурд, чунки "Ардус" Мираброр Усмонов ЎФФ президенти бўлгунига қадар мавжуд эди. Янги раҳбарлар амалга оширган энг яхши иш - формат ўзгаргани. Ўйинлар икки даврага бўлинди ва жамоалар уйда ҳамда меҳмонда ўйнаш бошлашди. Тақвим барқарорлашди ва мураббийларда таҳлил учун вақт пайдо бўлди. Аммо мухлислар қизиқиши йўқолди. Олий лигада мухлисларнинг ўйинларга ташрифи билан шуғулланган ПФЛ (фақат биринчи босқичда) футзални оммалаштириш билан умуман шуғулланмади. Клублар ҳам футзал жамоаларини асосий жамоадек қабул қилишга ўргана олишмади. Энди ўйинлар ўтаётганини ҳеч ким сезмаяпти. На мухлислар ва на ОАВ.

Шундай экан, кечаги муваффақиятсизлик футзални "бузиш" режасининг маҳсули бўлди. Агар "мутахассислар" буларни ўйлаб кўришмаса, ёқимсиз сюрпризлар кўпроқ бўлади" - дейилади Никимбаев каналида.

Рейтинг: +52   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика