Алишер Никимбаев: "Яна тўрт нафар бразилиялик Хитой терма жамоасида ўйнаши мумкин"

Alisher
18 окт 2019, 12:56
Ўзбекистонлик футбол мутахассиси Алишер Никимбаев тўрт нафар бразилиялик футболчи Хитой терма жамоасида ўйнаши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.

Хитойлик ҳамкасбларнинг ёзишича, яна 4 нафар бразилиялик футболчи Хитой Халқ Республикаси (ХХР) фуқаролигини олишган. Шу билан бирга Алоизио ноябрдаёқ терма жамоада ўйнаши мумкин. Алан ва Рикардо Гулартлар январда, Фернандо Энрике эса июнда Хитой терма жамоаси таркибида майдонга тушиши мумкин. Шундай экан Жаҳон чемпионати 2022/Осиё Кубоги-2023 учун саралашининг 3-босқичига қадар Хитой терма жамоасида маҳаллийлаштирилган ўйинчилар жамоанинг ярмидан кўпини ташкил этиши мумкин. Тўғри, уларнинг деярли ҳаммаси ҳужумда ҳаракат қиладиган футболчилар ва уларнинг ёши 30 атрофида. Хитой футбол ассоциациясининг бирдан-бир мақсади 2022 йилда бўладиган ЖЧга чиқиш ва 2023 йил ўз уйида бўладиган Осиё Кубоги муваффақиятли қатнашишдан иборат, - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.


Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: t.me/ANikimbaev