UZ

Сўнгги янгиликлар

03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  4 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  3 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  51 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

Алишер Никимбаев: "ПФЛ ҳозирги раҳбарият остида ўз хатоларини тан олмайди ва уни яхши тарафга ўзгартирмайди" Янгиликлар

Алишер Никимбаев: "ПФЛ ҳозирги раҳбарият остида ўз хатоларини тан олмайди ва уни яхши тарафга ўзгартирмайди"

Кеча ўзбекистонлик футбол мутахассиси Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида қуйидаги постни жойлаштирди.

Ўқувчиларимиз эътиборига уни ўзбек тилида тақдим этамиз:

"Championat.asia сайти ПФЛ Бош директори вазифасини бажарувчиси билан интервью трейлерини эълон қилди. Анъаналарга кўра, ушбу амалдор мени эслаб ўтди ва ҳатто қандайдир маслаҳатлар ҳам берди. Олдин ҳам ёзганимдек, унинг мен ҳақимдаги фикрлари қизиқ эмас, шу сабаб жавоб бериш ва интервьюни кўришни истамайман.

Аммо, фурсатдан фойдаланиб, эҳтимол аён бўлган бир нарсани айтмоқчиман: ПФЛ ҳақида ортиқ ёзмоқчи эмасман. Менга шуниси маълумки, ҳозирги раҳбарият остидаги бу ташкилот ўз хатоларини тан олмайди ва уни яхши тарафга ўзгартирмайди. Аммо бу ҳатто асосийси ҳам эмас, ҳозирги вазият афтидан барчани қониқтиряпти шекилли. Сентябрда Лига раҳбарлиги учун сайловлар бўлиши ваъда қилинган эди, аммо январга келиб ҳамма бу ҳақда унутиб юборди. Клублар четларда ғазабланишмоқда, аммо жамоат олдида жимлар. Журналистлар камчиликни пайқамай, мақташни афзал билишмоқда. Агар барчаси ҳаммани қониқтираётган бўлса, нега бу мени хавотирга солиши керак?!




Фикрларим асоссиз бўлмаслиги учун. Мана сизга ПФЛ сайтидан "скрин". Ҳужжатлар бўлимидан 2020 йилнинг бирорта ҳужжатини топа олмайсиз. Аммо 2016 ва 2017 йилларда Лига директори Фарҳод Магаметов бўлган пайтидаги ҳужжатлар бор. Уни ҳам танқид қилганман ва ҳозир ҳам бундан афсусланмайман. Аммо Магаметов билан икки футбол мутахассиси ўртасида нормал баҳслар бўлган. Бозорча баҳсларда қатнашиш, танқидга жавобан оила аъзоларини қўшиш ва шунчаки тухмат қилиш, бу менга хос эмас.

Ҳозирги бош директор вазифасини бажарувчиси уни бошқараётган вақтда ПФЛ ҳақида ёзишни умуман тўхтатаман. Унга 2030 йилгача бу лавозимда ишлаш насиб этсин", - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.

Рейтинг: +47   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика