UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  44 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

Алишер Никимбаев ЖЧ-2026га саралаш қуръаси натижалари ҳақида ўз фикрларини билдирди Янгиликлар

Алишер Никимбаев ЖЧ-2026га саралаш қуръаси натижалари ҳақида ўз фикрларини билдирди

Таниқли футбол эксперти ва бошқарувчи Алишер Никимбаев Championat.Asia мухбири Николай Егоричев билан суҳбатда ЖЧ-2026га саралаш қуръаси натижалари ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоасига Эрон, Туркманистон, шунингдек Гонгкон/Бутан жуфтлиги ғолиби рақиблик қиладиган бўлди.

- Саралашнинг иккинчи босқичи - биз умуман ўйлашимиз керак бўлмаган нарса. Ушбу гуруҳдан иккинчи ўрин билан чиқиш осон. Туркманистонга расмий ўйинларда бирор марта ютқазмаганмиз, фақатгина бир марта дуранг ўйнаганмиз, шунда ҳам бизга ҳеч нарса керак бўлмаган пайт эди, туркманларда эса катта мотивация бўлганди. Бугунги кунда Туркманистондан кучлимиз ва биз кутилмаганда ютқазиб қўйишимиз учун нимадир бўлишини кўрмаяпман.

Шу билан бирга, мен кўпроқ бизга Гонконг тушишидан хавотирланяпман, сабаби бу тарихан Туркманистондан кўра қийинроқ рақиб. Мен ишлаган ва терма жамоа бош мураббийи Валерий Непомняший бўлган пайт, биринчи таймдан сўнг 2:0 ҳисобида олдинда бора туриб, якунда уйда 2:2 ўйнаганмиз. Танаффусда менга бир дўстим қўнғироқ қилиб, ғалаба билан табриклаганди. Мен унга бошқа бундай қилмасликни айтдим. Сезганимдек, Гонконг ўшанда ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи таймда ҳам дуранг бўлганди, 0:0.

Эрон ва Ўзбекистон бир йилдан сўнг учинчи босқичда бўлади деб ўйлайман. Ҳа, Ўзбекистон балки Осиёнинг энг кучли терма жамоалари сафида бўлмаслиги мумкин. Аммо, бизда бундай вазифаларни ечиши керак бўлган жуда яхши ва кучли жамоа бор. Ҳали 2026 йилги жаҳон чемпионатига 100% тайёрмиз дея олмайман.

Барчаси қуръалар ва ФИФА рейтинги, учинчи босқичда қайси саватчага тушишимизга боғлиқ бўлади. ФИФА рейтингида балларни ҳисоблаш тизими ўзгарди, буни ҳисобга олиш керак. Биз учун ушбу қуръада учинчи саватчадан пастда бўлмаслигимиз муҳимроқ, аниқроғи рейтингда 7-8 ўриндан. Агар биринчи олтиликка кирсак, идеал бўлади, ўшанда биз қуръа олдидан иккинчи саватчага тушамиз. Вазифа қийин: рейтингда Ироқ, БАА ва Оман, кейин эса Қатар ва Саудия Арабистонидан ўтиш керак. Камида учинчи саватча даражасида ва имкониятга қараб иккинчисига тушишга интилиш керак. Кейин эса айтганимдек, барчаси қуръага боғлиқ, - дейди Никимбаев.


Алишер Никимбаев билан интервьюнинг тўлиқ версияси яқин вақтларда сайтимизда чиқади.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика