UZ

Сўнгги янгиликлар

18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  4 18:29"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон. Асосий таркиблар маълум  12 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  12 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  3 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  9 17:10CAFA Nations Cup. Ўмон Ҳиндистон билан 3-ўрин учун беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  5 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  4 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  7 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  4 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  6 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  7

Алишер Аминов ўзбек футболи ҳақида нималар дейди? ВИДЕО Янгиликлар

Алишер Аминов ўзбек футболи ҳақида нималар дейди? ВИДЕО

Теглар :  Алишер Аминов
Алишер Аминов - Тошкентда туғилган, иқтисод фанлари номзоди, "Ҳуқуқий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш халқаро фонди" вице-президенти студиямиз меҳмони бўлди.
Ўзбек футболи ривожи бўйича ўз таклифлари, Тошкентда тақдим этилган ўз дастури ва Федерация бошқарувидаги камчиликлар ҳақидаги интервьюни томоша қилинг.

Меҳмон асосий эътиборни 12 сентябрь куни Тошкентда ўтадиган ЎФФ президентлиги учун сайловга қаратди. Аминовнинг фикрига кўра сайлов ФИФА регламентига мос равишда ўтиши шарт, акс ҳолда бу "ўзбек футболиинг ортга кетишига сабабчи" бўлар экан.

Бундан ташқари, Аминов футбол клубларини ҳусусийлаштириш тарафдори. Унинг таклифига кўра клублар кучли футболчиларни тарбиялаб уларни хорижга сотиш орқали ўзини ўзи молиялаштириши керак. Клублардан имкон қадар давлат бюджетидан камроқ пул олишга чақирмоқда. 

"Терма жамоа ЖАРда машғулот ўтказади, меҳмонхонада яшайди... Уйсиз, базасиз жамоа.. Улардан яна қандай натижа кутаяпсиз?" дейди Аминов.

"Ҳар йили Ўзбекистонда давлат футбол учун 70 млн доллар ажратади. Бу пуллар қаерга кетади?"

"Ўзбек футболи фойда келтириши мумкин эди".

"Ривожланган мамлакатларда давлат футболга пул ажратмайди". 

Видео. Биринчи қисм.




Суҳбатнинг иккинчи қисмида Алишер Аминов мамлакатимиздаги футбол бошқарувини кузатиб ўз фикрларини билдирди.

Бундан ташқари Аминов журналистларни ҳам давлатда футбол ривожланиши ёки акси учун жавобгар деб ҳисоблашини маълум қилди.

Суҳбат жараёнида биз Аминовга ноқулай савол бердик - узоқ вақт давомида у ЎФФ ва ўзбек футболи ҳақида яхши фикрда бўлиб келди, бироқ унинг фикри кескин ўзгариб қолди. Бунда унинг тоғаси Рустам Акрамовнинг ЎФФдан кетиши роль ўйнаган деган тахминлар бор эди. Аминов эса бу саволга дастлабки йилларда бу ердаги вазиятдан яхши хабардор бўлмагани, охирги йилларда барчаси ўзгарганини ва ўзи туғилиб ўсган жойда футбол ривожини исташини маълум қилди.

Аминов олдинги интервьюларида шундай деганди: "Мен Ўзбекистонга лавозим учун келмадим. Шунчаки ўзим туғилиб ўсган ва футболга илк қадамлаимни қўйган диёрга ёрдам бериш ниятидаман".

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Аминов Швейцарияда яшамоқда ва ўша ерда "Ҳуқуқий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш халқаро фонди" вице-президенти лавозимида ишламоқда.

Видео. Иккинчи қисм.




Матлуба Мустаева суҳбатлашди
Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика